27 август куни Тошкентда 9 та ЙТҲ юз берди, 2 инсон ҳаётдан кўз юмди
2017 йилнинг 27 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 9 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 7 нафар шахс тан жароҳати олган, 2 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
2017 йилнинг 27 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2885 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 848 тасини қўпол турдаги, 41 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 27 август куни жами 657 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 315 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 342 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024