Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия раҳбари: Украина НАТО ёки ЕИнинг бир қисми эмас
Фото: President.gov.ua
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Украина президенти Пётр Порошенконинг Украина ЕИ ва НАТОнинг бир қисми экани ҳақидаги сўзларини рад этди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Мен дўстим Порошенко бир неча кун аввал Украина – бу ЕИ, бу НАТО экани ҳақида айтган гапларини эшитдим. Ҳозирча на у ва на бу эмас. Ҳамма буни билиши керак», - деган у Евроиттифоқ элчилари олдида чиқиш қилиб.
Шунингдек, Юнкернинг таъкидлашича, жаҳонда 60 та уруш юз бераётган бўлиб, улардан биронтаси Европа ҳудудида эмас.
Аввалроқ Порошенко Европа Иттифоқига йўлдаги тўсиқларни енгиб ўтишга ваъда берганди.
Мавзуга оид
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
11:26 / 19.02.2026
Украина Паралимпиада-2026га сиёсий бойкот эълон қилди
09:45 / 19.02.2026