Порошенко йил бошидан бери Саакашвили ва яна 27 кишини фуқароликдан маҳрум қилди
Украина президенти Пётр Порошенко 2017 йилнинг бошидан бери Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили ва яна 27 кишини бир сабаб – ёлғон маълумот тақдим этганлари учун фуқароликдан маҳрум қилди.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг Олий рададаги вакили Ирина Луценко маълум қилган.
«2017 йилда 28 шахс ўз анкеталарида ёлғон маълумот тақдим этган. Президент барчага бирдек муносабатда бўлди», - дея Луценконинг сўзларини келтиради «Украинские новости».
Унинг қўшимча қилишича, Порошенкода Саакашвили ҳақида ўйлаш учун вақт йўқ. Одесса вилоятининг собиқ губернатори Грузия судида айбсизлигини ҳали исботлаши керак экани маълум қилинди.
Аввалроқ Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:19 / 01.09.2024
Фронтдаги вазият: Донбассда Украина мудофааси бир вақтдаги зарбаларга дош беролмаяпти
13:24 / 01.09.2024
Россия регионлари бўйлаб 150 дан ортиқ дрон ҳужум қилди. Асосий маълумотлар
21:19 / 31.08.2024
АҚШ F-16 қирувчиларига хизмат кўрсатувчи мутахассисларини Украинага юборишни рад этди – The Wall Street Journal
21:15 / 31.08.2024