Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 19:06 / 29.08.2017
4438
1 дақиқада ўқилади
«Ўзтрейд» Латвияга 10 млн долларлик маҳсулотлар етказиб беради
Фото: Ўзтрейд
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзтрейд» компанияси Латвия компаниялари билан қиймати 10 млн доллар бўлган экспорт шартномаларини имзолади.
Шартномалар Латвияга тўқимачилик, мева-сабзавот ва маҳаллий бошқа маҳсулотларни етказиб бериш учун имзоланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги.
Шунингдек, «Ўзтрейд» АЖ латвиялик шериклар билан Ўзбекистон ташқи савдо юкларини Европа бозорлари йўналишида ташиш логистикасини Лиепая шаҳридаги омбор мажмуаси воситасида ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини белгилаб олди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш