Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж арконларини бажаришга киришишди
30 август куни ўзбекистонлик ҳожилар "ал-Ҳидоя" меҳмонхонасида оппоқ эҳромларга кирган ҳолда ҳаж амалларини бажаришга киришишди. Бу ҳақда Макка шаҳри, Мино водийсидан “Зиё” студияси ходими Зафар Хайруллаев хабар бермоқда.
Ўзбекистондан ташриф буюрган зиёратчилар меҳмонхонадан ташкилий равишда Мино водийсига етиб келишган. Улар 30 август, Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни ушбу водийда дуо, зикр ва тасбеҳлар билан машғул бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳожилар Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни 31 август куни бомдод намозидан сўнг ташкилий равишда дуолар қабул бўладиган маскан - Арафот манзили томон йўл олишади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026