Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда соатига 4000 километр тезлик билан ҳаракатланувчи поезд йўлга қўйилиши мумкин
Фото: Sina
Хитой аэрокосмик корпорацияси CASIC (China Aerospace Science and Industry Corporation) тезликни соатига тўрт минг километрга қадар чиқариши мумкин бўлган поездни ишлаб чиқиш ва йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sina.com нашри хабар берди.
HyperFlight транспорт тизими ўзига хос магнитли ёстиқчада, паст вакуумга эга туннелда ҳаракатланувчи поезддир.
Унинг устида Хитой ва хориждаги 20дан ортиқ институтлар иш олиб боради, CASIC ҳозирнинг ўзида истиқболли транспорт тизими билан алоқадор бўлган 200дан ортиқ патентга эга.
Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади. Биринчисида минтақавий поездлар йўлга қўйилади, уларнинг тезлиги соатига минг километрга етиши мумкин. Иккинчи босқичда қатнов йирик мегаполислар ўртасида йўлга қўйилади, тезлик икки баробарга ошади. Учинчисида эса HyperFlight Хитойдан ташқарига чиқади.
АҚШда ҳам шунга ўхшаш лойиҳалар ривожланмоқда. Аввалроқ Илон Маск Hyperloop капсуласининг тезлик бўйича янги рекордини ўрнатгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
18:13 / 19.03.2026