Жаҳон | 13:49 / 31.08.2017
4132
1 дақиқада ўқилади

Польшада поездлар тўқнашиб кетди, жабрланганлар кўп

Фото: RMF FM/PAP

Польша шимолидаги Сметово Границне шаҳри темир йўл станциясида йўловчи поездининг юк состави билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 28 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Польша темир йўл компанияси вакили Мирослав Шименецнинг хабар қилишича, жабрланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Ҳодиса оқибатида поезднинг 11 та вагони рельслардан чиқиб кетган. Айни дамда рўй берган воқеанинг барча тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид