Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги тараққиёт банки РФ билан 460 млн доллар кредит шартномасини имзолашни режалаштирмоқда
Фото: © Fotolia
БРИКС Янги тараққиёт банки Россия билан шу кунларда маъқулланган 460 млн долларлик кредит шартномасини шу йил октябрь ойида Москвада имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЯТБнинг Хитой томонидан вице-президенти Чжу Сянь маълум қилди.
ЯТБ директорлар кенгаши 30 август куни Россиянинг 2013-2020 йилларга мўлжалланган инфратузилмалар ва суд тизимини ривожлантириш мақсадли федерал дастури доирасида ахборот технологияларини жорий қилишга 460 миллион доллар ажратишни маъқуллади, дейилади банк хабарида.
"Биз кредит тақдим этиш битими октаябрь ойида Москвада имзоланишини кутаяпмиз", — деган Чжу Сянь Банк бош қароргоҳининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этар экан.
Унинг сўзларига кўра, кредит икки қисмдан иборат бўлади: 75 фоизи банк маблағларидан, 25 фоизи Россия ҳукумати ҳисобидан ташкил этилади.
Янги тараққиёт банки БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР) мамлакатлари томонидан 2014 йил июль ойида ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Шанхайда жойлашади. Энг юқори сармоя чегараси 100 млрд доллар этиб белгиланган. Банкнинг асосий вазифаси БРИКС ва ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдир.
Мавзуга оид
15:41 / 02.02.2026
Зеленский: Ҳудудлар масаласида қарор қабул қилиш Путин билан алоқани талаб этади
15:12 / 02.02.2026
АҚШ ва Россия яна ядровий қуролланиш пойгаси ёқасида
14:35 / 02.02.2026
Россиянинг Запорижжя туғуруқхонаси ва туманларига зарбалари: камида 9 киши яраланди
13:32 / 02.02.2026