Жамият | 00:38 / 02.09.2017
24353
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада ниқобли жиноий гуруҳ ушланди, улардан бири аёл киши

Шу йилнинг 29 август куни тунда, соат тўрт яримлар атрофида Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида уч нафар номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ва пичоқ билан қуролланган ҳолда, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирига девор орқали ошиб тушиб, хонадон эгаси Ғ.Ю. ва унинг турмуш ўртоғи С.Ю.лар ухлаб ётган хонага бостириб кирадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Уй эгалари уйғониб қолганларида, Ғ.Ю.ни юзига уриб, тан жароҳати етказадилар. С.Ю.ни ва ушбу хонадонда бирга яшовчи қизи М.Ю.ни қўл-оёқларини ўзлари билан олиб келган арқон билан боғлаб, хонадаги сандиқ ичидан 10 млн. сўм пул ва 1,5 минг сўмлик турли заргарлик буюмларини олиб кетадилар. 

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ёзёвон туманида яшовчи 1994 йилда туғилган В.Қ., Марғилон шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган Ҳ.Ю. ва Фарғона шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган Р.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олиндилар. Ҳаттоки, ушбу жиноий гуруҳнинг аъзоларидан бири аёл киши бўлган. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми, яъни босқинчилик жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда