Спорт | 18:00 / 03.09.2017
10994
1 дақиқада ўқилади

«МЮ» футболчилари солиқ билан боғлиқ фирибгарликда гумонланмоқда

«Манчестер Юнайтед»нинг камида икки нафар футболчиси солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Буюк Британия солиқ ва божхона тўловларни йиғиш хизмати (HMRC) футболчиларнинг ўз имиж ҳуқуқларидан топган даромадлари бўйича солиқларни қанчалик тўлагани устидан текширув ўтказади.

Ҳозирги кунга келиб, АПЛда жами 200 нафарга яқин футболчилар шубҳа остига олинмоқда ва уларнинг сони борган сари ўсиб бориши мумкин.

Текширув ишлари, уларнинг солиқларни камайтиришга кўмаклашувчи турли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилгани бўйича бормоқда.

Ҳозирча айнан қайси «МЮ» футболчилари билиб турган ҳолда солиқларни тўламагани маълум эмас. Футболчилардан бирига яқин бўлган манба бу иш билан тегишли ташкилот иш олиб бораётганини тасдиқлаган.

Мавзуга оид