Жамият | 16:10 / 05.09.2017
18407
1 дақиқада ўқилади

"Зорро" сериали актёри Ричард Андерсон ҳаётдан кўз юмди

Фото: © Википедия

Беверли-Хиллз (АҚШ)да 92 ёшида таниқли актёр, "Зорро" сериали юлдузи Ричард Андерсон ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида The Independent хабар берди. 

Машҳур актёрнинг ўлими ҳақидаги маълумотни унинг расмий вакили Жонатан Тейлор тасдиқлади. У Ричард Андерсон ҳаётининг сўнгги онларини ўзининг Беверли-Хиллздаги уйида оила даврасида ўтказган. 91 ёшли актёр табиий сабабларга кўра вафот этган.

Ричард Андерсон "Зорро", "Альфред Хичкок вақти", "Чарли фаришталари" ва бошқа телесериаллардаги роллари орқали танилган. Бундан ташқари, америкалик актёр ўз ижод йўли давомида ўнлаб фильмларда суратга тушишга муваффақ бўлган.

Мавзуга оид