19:20 / 06.09.2017
11879

Америка куч тузилмалари ходимларининг РФ бош консуллигидаги ҳаракати тасвирланган видео эълон қилинди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Америка куч тузилмалари вакиллари РФнинг Сан-Францискодаги бош консуллиги биноси томида «номаълум ишлар» олиб бораётгани тасвирланган видеони эълон қилди.

Роликка қолдирилган изоҳда айтилишича, Америка куч тузилмалари ходимлари «рухсатсиз хўжайинлик қилмоқда», «қиммат паркетга зарар етказишмоқда» ҳамда ўзларини худди рейдерлар каби тутишган. Идорадан таъкидлашларича, бу кишилар ким экани номаълум.

Россиянинг Вашингтондаги бош консуллиги ва савдо ваколатхонасида шанба куни тинтув ўтказилди. РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу ҳаракатларни халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, деб атади ҳамда Москва судга мурожаат қилишга тайёрлигини қўшимча қилди. Давлат департаменти вакилининг тинтувлардан сўнг маълум қилишича, тадбир дипломатик объектлар ёпилганидан кейин ўтказилган ва қонунга зид бўлмаган.

Top