20:20 / 06.09.2017
21501

Фотожамланма: АҚШ энг кучли довулнинг келишига қандай ҳозирлик кўрмоқда?

Сўнгги юз йилликдаги энг кучли атлантик бўронлардан бири ҳисобланган "Ирма" довули Флорида қирғоқлари томон ҳаракатланмоқда. АҚШ миллий довуллар марказидан хабар берилишича, бугунги кунга келиб бўронга максимал - бешинчи тоифа берилган, шамол тезлиги эса соатига 300 километрга етган. 

Флорида штатида фавқулодда вазият эълон қилинган. У ерга Миллий гвардиянинг 7 мингдан зиёд жангчиси сафарбар этилган. Кенг кўламли эвакуация кетмоқда. АҚШ аҳолиси шошилинч сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилмоқда, дўкон расталари бўшаб бормоқда. Маҳаллий аҳоли ўз уйларини мустаҳкамлаб, деразаларни ёғоч ва металл пластиналар билан ёпмоқда. «Газета.Ru» АҚШда табиий офат келишига қандай тайёргарлик кўрилаётганига оид фотожамланмаси ва маълумотлари билан бўлишди. 

«Ирма» довули, 5 сентябрь 2017 йил. Сунъий йўлдошдан олинган сурат.

NOAA/Reuters

Флорида штати Хаайалиа шаҳридаги супермаркетда одамларнинг кети узилмаяпти, 5 сентябрь 2017 йил

Alan Diaz/AP

Майамидаги Кичик Ҳавана туманидаги супермаркетлардан биридаги бўш расталар, 5 сентябрь 2017 йил

 Joe Skipper/Reuters

Аёл ичимлик суви солинган бутилкаларни ўз автомобили юкхонасига жойламоқда. Майами, Флорида штати, 5 сентябрь 2017 йил

 Joe Skipper/Reuters

«Ирма» довули, 5 сентябрь 2017 йил. Сунъий йўлдошдан олинган сурат

 U.S. Navy

Майамидаги Кичик Ҳавана туманидаги супермаркетлардан биридаги бўш расталар, 5 сентябрь 2017 йил

Joe Skipper/Reuters

Қурилиш материаллари дўкони ходими қум солинган қопларни машинага жойлашга ёрдам бермоқда. Майами, АҚШ, 5 сентябрь 2017 йил

 Joe Skipper/Reuters

Қурилиш материаллари дўконларидан бирида фанерага навбат. Майами, АҚШ, 5 сентябрь 2017 йил

 Joe Skipper/Reuters

Ки-Ларгода автомобиллар тирбанд, Флорида штати, АҚШ. 5 сентябрь 2017 йил

Alan Diaz/AP

«Ирма» довули Флорида томон ҳаракатланмоқда, 5 сентябрь 2017 йил. Сунъий йўлдошдан олинган сурат

NASA/Reuters

Серфсайд-Бичдаги супермаркетлардан биридаги бўш расталар, Майами, АҚШ, 5 сентябрь 2017 йил

Wilfredo Lee/AP

Хайалиа шаҳридаги супермаркетдаги навбат, Флорида штати, 5 сентябрь 2017 йил

Alan Diaz/AP

Хайалиа шаҳридаги дўконлардан бири олдидаги харидорлар, 5 сентябрь 2017 йил

Alan Diaz/AP
Top