Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва ва Сеул КХДР билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Россия ва Жанубий Корея КХДР билан биргаликда иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда икки давлат етакчилари Владимир Путин ва Мун Чжэ Ин Шарқий иқтисодий форумдаги икки томонлама музокаралар якунлари бўйича маълум қилишди, деб хабар бермоқда Лента.ру.
«Биз икки Корея ва Россия иштирокида уч томонлама лойиҳаларни амалга ошириш учун асосни мустаҳкамлашга келишиб олдик, улар Корея ярим ороли ва Россия Узоқ Шарқини бирлаштиради», - дея маълум қилди Жанубий Корея етакчиси.
Путин Москва уч томонлама ҳамкорликка тайёр эканини тасдиқлаб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш нафақат иқтисодий жиҳатдан фойдали, балки «Корея ярим оролидаги ишонч ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилишини» таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ Путин Россия КХДРнинг ядро мақомини тан олмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
09:15 / 26.06.2026