Жаҳон | 19:00 / 07.09.2017
6272
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг Британияга ташрифи бекор қилиндими?

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Буюк Британияга ташрифи бекор қилинмади, бироқ унинг санаси ҳозирча номаълум. Бу ҳақда РИА «Новости» Британия бош вазири канцелярияси расмий вакили баёнотига асосан хабар бермоқда.

«Сана ҳозирча аниқланмади. Трампга таклифнома юборилган. Бу борада ўзгаришлар йўқ», - деган бош вазир вакили брифингда.

Ташриф мақоми ҳамон давлат ташрифи сифатида режалаштирилаётгани айтилди.

Аввалроқ Жулиан Ассанж Трамп лавозимидан четлаштирилишини башорат қилганди.

Мавзуга оид