Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун 41 шаҳар даъвогар
ЖЧ-2026 мусобақасини ўтказиш учун даъвогар АҚШ, Канада ва Мексика бирлашган ташкилий қўмитаси 48та терма жамоа иштирок этадиган чемпионат ўйинлари ўтказилиши учун даъвогар бўлган шаҳарлар номини аниқлаб олди.
ESPN нашри берган хабарга кўра, киритилган катта рўйхатдан Калгари, Грин-Бей ва Сан-Диего шаҳарлари тушиб қолди. Натижада дастлабки заявкага киритилган 41 шаҳар ажратиб олинди. Уларнинг 32таси АҚШ, 6таси Канада ва 3таси Мексика шаҳарларидир.
ФИФА учун тақдим этиладиган расмий заявкада 20–25та шаҳар қолади. Ариза 2018 йилнинг 16 мартида тақдим этилади. ФИФА талабига кўра, ЖЧ ўйинларини ўтказиш учун даъвогар шаҳарлар сони 12тадан кам бўлмаслиги лозим.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЖЧ-2026 мусобақасини ўтказиш учун Африка минтақасидан Марокаш ҳам даъвогар экани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
09:50 / 03.02.2026
ФИФА раҳбари Россия жамоаларига қўйилган чекловни олиб ташлашга чақирди
20:36 / 19.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги FIFA Series 2026 турнирида иштирок этади
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025