Спорт | 00:38 / 10.09.2017
9749
1 дақиқада ўқилади

Бундеслига. «Бавария» муваффақиятсизликка учради

Германия бундеслигасининг учинчи турига келиб, асосий фаворит саналган «Бавария» «Ҳоффенҳайм» меҳмони бўлиб, мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 27 ва 51-дақиқаларда Марко Ут томонидан киритилган голлар Юлиан Нагельсманн шогирдларига муҳим бўлган уч очкони тақдим этди. «Бавария» бу голларга умуман жавоб бера олмади.

Ушбу ғалабадан кейин «Ҳоффенҳайм» ҳисобидаги очколар сони 7тага етди ва улар турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олишди. «Бавария» эса 7 очко билан 5-ўринга тушиб кетди.

Германия бундеслигаси, 3-тур

Ҳоффенҳайм-1899 – Бавария 2:0 (1:0)

Голлар: Ут (27, 51).
Ҳоффенҳайм-1899: Бауманн, Ҳюбнер, Бичакчич, Кадержабек, Амири, Цубер (Шульц, 69), Демирбай, Нордтвейт, Гайгер (Полянски, 63), Крамарич, Ут (Окс, 75).
Бавария: Нойер, Хуммельс, Мартинес, Рафинья (Рибери, 78), Толиссо, Киммих, Алькантара, Руди (Роббен, 57), Коман, Мюллер (Хамес, 78), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Ҳюбнер (30), Цубер (63), Кадержабек (65).

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид