Нурсултон Назарбоев ислом оламига G-20'га ўхшаш ташкилот тузишни таклиф қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг 15 илғор мамлакатидан "Катта йигирматалик" (G-20) форматида форум ташкил қилишни таклиф қилди. Бу ҳақида "Казинформ" хабар берди.
"Ўйлашимча, ислом оламида илм-фан ва иқтисодиётни ривожлантириш учун G-20 каби норасмий форумни ташкил қилиш керак. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 15 илғор давлатидан ИҲТ-15 ташкилотини тузиш мумкин, чунки илм-фан ва технологиялар ривожи биз учун жуда муҳим. Шу муносабат билан биз Ғарб мамлакатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришимиз керак. Биз ислом дини ва бошқа дин вакиллари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришимиз лозим, шу боис бундай форумларни мунтазам равишда ўтказишимиз керак. Бу каби йиғилишлар ислом оламини Ғарб билан яқинлаштиради", - деди Назарбоев Остонадаги ИҲТ саммитида.
Нурсултон Назарбоев Саммит иштирокчиларини тушунмовчиликларни келтириб чиқарадиган эскилик сарқитларидан воз кечишга чақирди. Шу муносабат билан Қозоғистон давлат раҳбари миллатлар ва динлараро келишувни сақлаб қолиш борасида ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр эканини билдирди.
"Бизнинг мамлакатимизда жуда кўп этник гуруҳлар бўлиб, барчамиз тинч-аҳил яшаб келмоқдамиз. 14 йилдан бери жаҳон динлари етакчиларининг съездларини ўтказамиз. Унда турли дин вакиллари учрашишади. Барчангизни 2018 йилда бўлиб ўтадиган олтинчи съездга таклиф этаман", - дея таъкидлади Қозоғистон раҳбари.
Мавзуга оид
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024