Жаҳон | 12:10 / 12.09.2017
6780
1 дақиқада ўқилади

WSJ: Трамп ҳуқуқшунослари унинг куёвини истеъфога чиқаришга уринишган

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳуқуқшунослари унинг куёви Жаред Кушнерни президент маслаҳатчиси лавозимидан истеъфога чиқаришга ҳаракат қилишган. Бунга Кушнернинг Россия билан алоқалари сабаб бўлган, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Нашрнинг ўз манбаларига асосан таъкидлашича, адвокатларга Кушнернинг руслар билан алоқалари маълум бўлган, ҳамда бундан Трампни хабардор этишлари лозим эди. Оқ уйнинг ОАВ билан алоқалар учун масъул бўлган амалдорлари эса маслаҳатчининг истеъфосига изоҳ берувчи мақолалар тайёрлашни ҳам бошлаб юборишган, бироқ Трамп куёвини бўшатиш фикридан қайтган.

Шундан сўнг ҳуқуқшунослар жамоаси тарқатиб юборилган.

Аввалроқ ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид