Жаҳон | 08:54 / 13.09.2017
3572
1 дақиқада ўқилади

NYT: Трамп маъмурияти қабул қилинувчи қочқинлар сонини камайтириш ниятида

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти қабул қилинувчи қочқинлар сонини камайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди The New York Times ўз манбасига асосан.

Хабар қилинишича, Трамп лавозимни эгаллаганида 2017-молиявий йил учун қочқинларни қабул қилиш бўйича 50 минг кишилик квотани тасдиқлаган.

Нашр маълумотига кўра, президентнинг сиёсий ишлар бўйича маслаҳатчиси Стивен Миллер ҳам квотани қисқартириш фикрида. У 15 минг кишини қабул қилишни таклиф қилган.

Аввалроқ АҚШ олий суди Трампнинг иммиграция фармонига чекловни вақтинчалик бекор қилганди.

Мавзуга оид