Аграр университети Хитойнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ОТМ ва ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2017 йилнинг 7 июлидан – 4 сентябрига қадар Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Хитой Савдо-саноат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида “Training Course on Bee, Grain and Oil Crops Boosting Comprehensive Technology for Developing Countries 2017” мавзусида Хитойнинг Хунан вилояти Чанша шаҳрида халқаро ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Мазкур ҳалқаро ўқув-семинарини ўтказишдан мақсад, дунёнинг ривожланаётган мамлакатларида қишлоқ хўжалигининг мойли ва дуккакли экинлар, асаларичилик йўналиши бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш, мазкур йўналишдаги илғор технология базалари билан танишиш ва соҳа ривожига йўналтиришдан иборатдир.
Мазкур халқаро ўқув-семинар ХХР Хунан вилояти “Hunan Agricultural Group Co Ltd.” ташкилотида бўлиб ўтди. Халқаро ўқув-семинар доирасида дунёнинг ривожланаётган 14 та: Хитой, Ўзбекистон, Грузия, Непал, Шри-Ланка, Кения, Зимбабве, Эритрия, Судан, Панама, Самоа, Гренада, Ямайка давлатларидан иштирокчилар иштирок этишди.
Халқаро ўқув-семинар доирасида Хунан аграр университети, “Hunan Grain Group Limited Liabity Company”, “Beeboy company”, “Hunan Camellia Co Ltd,”, “Hunan Tea Co Ltd,”, “Hunan chenzhonou Grain and Oil Machinery Co Ltd,”, “Huimei Agricultural Science and Tehnology Co.Ltd.”, “Hunan Guangy Grain and Oil cotton Co Ltd.”, “He Dong Ting”, “Soybean Co Ltd.” ташкилотларида ва деҳқончилик шароитида асаларичиликни ривожлантириш даласида тажриба алмашиш, малакали мутахассислар билан ўқувлар олиб борилди.
Мазкур халқаро ўқув-семинарда Тошкент давлат аграр университетнинг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик” факультети “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” кафедраси доценти Актам Азизов, ассистентлар Мусурмон Очилов ҳамда “Ўрмон хўжалиги ва доривор ўсимликлар” факультети, “Манзарали боғдорчилик ва экология” кафедраси ассистенти Фарида Кулдашевалар иштирок этиб қайтишди.
Халқаро ўқув-семинар якунида барча иштирокчиларга халқаро тоифадаги сертификатлар тақдим этилди.
Мавзуга оид
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
18:28 / 19.03.2024
Озарбойжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилинади
18:32 / 05.03.2024