Жамият | 09:35 / 16.09.2017
3945
1 дақиқада ўқилади

Чехия ташқи ишлар вазири йўл-транспорт ҳодисасига учради

Чехия ташқи ишлар вазири Лубомир Заоралек бўлган Audi A8 автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Novinky.cz портали ТИВ вакили Ирэна Валентовага асосан хабар берган.

«Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ташқи ишлар вазири жароҳатланди, у Брно шаҳридаги шифохонага олиб кетилди. У бошидан жароҳат олди, бироқ ҳозирда аҳволи умуман олганда барқарор. Шифохонадан унга уйда даволаниши учун жавоб бериб юборишди», - дея таъкидлаб ўтди Валентова.

Аниқлик киритилишича, ҳодиса Чехия жануби-шарқида юз берган.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.

Аввалроқ, НАТО бош котиби кортежи Польшада йўл-транспорт ҳодисасига учрагани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид