Жаҳон | 21:20 / 17.09.2017
16836
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда эркак “Тириклайин кўмилганлар” деб номланган аттракционда вафот этди

Фото: РИА "Новости"

Ҳонгконгдаги Ocean Park кўнгилочар боғидаги “Тириклайин кўмилганлар” деб номланган аттракцион унга 21 ёшли йигит ташриф буюргандан кейин ҳаётдан кўз юмгани сабабли ёпиб қўйилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда

Воқеа 16 сентябрда юз берган. Боғ раҳбарининг айтишича, Ченг фамилияли йигит аттракциондаги “арвоҳлар уйига” киргандан 5 минут ўтиб ҳушини йўқотган. Боғнинг яна бир вакилининг айтишича, йигитнинг жасади аттракцион ортидаги боғ ходимлари учун мўлжалланган хонада аниқланган. Тахмин қилинишича, у бу ерга тасодифан кириб қолган.

Йигитнинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган. Полиция тергов олиб бормоқда. Нашр маълумотларига кўра, йигит Swire Group компаниясининг ходими ҳисобланиб, боғда ходимлар учун ташкиллаштирилган корпоратив тадбирда бўлган.

Мавзуга оид