Жамият | 10:15 / 19.09.2017
12736
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда туя билан содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида Range Rover йўлтанламаси туя билан тўқнашиб кетиши оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда

Полиция маҳкамасига кўра, автоҳалокат “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” автойўлида 19 сентябрга ўтар кечаси рўй берган. 

"43 ёшли олмаоталик аёл томонидан бошқарилаётган Range Rover Айдарли қишлоғи яқинида туя билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган. Фожиа жойида ҳайдовчи аёл ва 3 йўловчи ҳаётдан кўз юмган. Бешинчи киши шифохонада жон берган", — дейилади вилоят ички ишлар департаменти хабарида. 

Полициянинг маълум қилишича, эгаси номаълум туя ҳам ўлган. Маълум бўлишича, ҳалокат содир бўлган йўл қисмида қурилиш ишлари якунлангани йўқ. Шу сабабли бу ерда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган. ЙТҲ бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид