Могерини: Эрон билан атом келишуви АҚШга эмас, бутун дунёга тегишли
Эрон ядро дастури бўйича келишув ишлаяпти, Теҳрон ўз мажбуриятларини бажармоқда. ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Нью Йоркда журналистлар билан учрашувида шундай баёнот берди. "Мен келишув ишлаётгани ҳақида кўп гапирганман, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) 7 маротаба Эрон ўз мажбуриятларини бажараётганини тасдиқлади", - деган ЕИ бош дипломати.
Могерини АҚШнинг келишувдан чиқиш эҳтимолини изоҳлар экан, бу келишувлар алоҳида бир давлат билан имзоланмаганини таъкидлади. "Бу келишув халқаро ҳамжамиятга тегишли", - деган у. Унинг айтишича, у ва ЕИнинг вазифаси "битим шартларининг барча иштирокчилар томонидан батамом бажарилишига ишонч ҳосил қилишдир".
Могеринининг қайд этишича, 20 сентябрь куни "олтилик" (ЕИ, Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция ва Германия) ва Эрон вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Унинг сўзларига кўра, бу "ижобий ишорадир". Чунки бу каби учрашувлар одатда ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари даражасида ўтказилар эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси чоғида мазкур ҳужжатни бир неча бор танқид қилган ҳамда ҳужжат Эронга бир томонлама устунликлар беришини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024