Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Президентининг БМТда нутқ сўзлаш вақти аниқ бўлди
19 сентябрдан 20 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 дан, Нью-Йорк вақти билан эса 16:00 дан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси “Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон 24” телеканаллари орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Бу ҳақида Президент матбуот хизматида маълум қилинди.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузасини БМТнинг расмий сайти орқали ҳам кузатишингиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Польша ва Миср давлатлари раҳбарларидан сўнг маъруза қилади.
Йирик сиёсий тадбирда БМТ фаолиятини ислоҳ этиш, дунё ҳамжамиятининг янги ривожланиш мақсадлари сари якдил қадам ташлашга келишиб олиш, терроризм ва сепаратизм кўринишида ҳаракатларга барҳам бериш каби масалаларга тўхталиб ўтилади.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026