ОАВ: АҚШ визани қайта расмийлаштириш қоидаларини кучайтирди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Қўшма Штатларга бориш мақсадларига амалга қилмаётган шахсларга визани такрорий бериш қоидалари кучайтирилгани ҳақидаги фармойишни имзолади.
Бу ҳақда The New York Times нашри АҚШ элчихоналари ва консулликларига юборилган хатга асосан хабар берган.
Таъкидланишича, виза бўйича мурожаат қилувчи кишилар ҳеч бўлмаса 90 кун ичида аввалдан маълум қилинган ташриф мақсадига риоя этишлари керак. Агарда, бу муддат ичида улар қоидани бузишса ва виза олиш жараёнида консуллик ходимига айтилмаган қандайдир ишни қилишса, бу суҳбатдан ўтиш жараёнида ёлғон маълумот бериш, деб ҳисобланади.
Хусусан, қоидабузарлик ҳолатига АҚШ фуқаролигига эга инсон билан никоҳни расмийлаштириш, ва ўқув муассасасига ўқишга кириш кабилар киради.
«Агарда, кимдир АҚШга сайёҳ сифатида келиб, 90 кун ичида кимнидир севиб қолса ва оила қурадиган бўлса, кейин эса доимий яшаш учун ҳуқуқ тақдим этишни сўраб мурожаат юборса, бундай илтимос рад этилади», - дея нашрга аниқлик киритди муҳожирлик муаммолари бўйича америкалик юристлар Ассоциацияси директори ўринбосари Дайана Риш.
Мавзуга оид
14:32
АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
11:54
WSJ: АҚШ Путиннинг таҳдидларидан кейин ядро арсеналини кенгайтиришга тайёр
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024