Иқтисодиёт | 17:15 / 21.09.2017
5018
1 дақиқада ўқилади

S&P 1999 йилдан буён биринчи марта Хитойнинг рейтингини туширди

Фото: Reuters

S&P агентлиги Хитойнинг суверен кредит рейтингини бир поғонага - «AA-»дан «A+»га - «барқарор» прогноз билан пасайтирди. ХХР суверен рейтинги 1999 йилдан бери биринчи марта туширилди.

S&P’дан маълум қилишларича, рейтингнинг қайта кўриб чиқилишига «кредитлаш ҳажмларининг узоқ вақт давомида тезлик билан ўсиши Хитойда иқтисодий ҳамда молиявий хатарларни кўпайтиргани»га алоқадор хавф сабаб бўлган.

Таъкидланишича, кредитлашнинг ўсиши ЯИМ ва активлар қиймати ошиши фонида рўй бераётган бўлса ҳам, у барибир молиявий барқарорликка таҳдид уйғотиши мумкин.

S&P – Хитой рейтингини 2017 йилда пасайтирган иккинчи халқаро агентликка айланди. Moodyʼs май ойида ХХР суверен кредит рейтингини 1989 йилдан бери илк маротаба туширганди.

Мавзуга оид