Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду, Месси ёки Неймар. ФИФА The Best учун даъвогарларни эълон қилди
ФИФА 2017 йилнинг энг яхши футболчиси учун топшириладиган The Best соврини учун даъвогарлик қилаётган уч нафар футболчи номини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, бу соврин учун «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Барселона» собиқ футболчиси, эндиликда «ПСЖ» вакили бўлган Неймар даъвогарлик қилади.
Маълумот учун, Криштиану Роналду «Реал» билан ўтган мавсумда ЕЧЛ ва Испания чемпионатида зафар қучган. Месси ва Неймар Испания кубогини ютган.

Мавзуга оид
17:52 / 03.07.2026
ФИФА Ривалдо олдидаги қарздорлик туфайли «Бунёдкор»га трансфер тақиқи қўйди
16:34 / 12.06.2026
«Дунёни биз бошқармаймиз» – Инфантино арбитр Артан АҚШга киритилмаганига муносабат билдирди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
10:10 / 09.06.2026