Фан-техника | 20:16 / 23.09.2017
14316
2 дақиқада ўқилади

Хитойда iPhone’нинг савдога чиқарилиши куни уни харид қилгани бор-йўғи икки киши келди

iPhone 8 смартфони савдога чиқарилиши билан Apple техникаси ихлосмандлари орасида одат тусига кирган анъаналардан бири – турнақатор навбатлар йўққа чиққан кўринади. Баъзи фойдаланувчилар фикрича, янги қурилма унинг аввалги арзонроқ версияларига нисбатан бирор яхшироқ жиҳати билан ажралмайди ва яхшиси бироз кўпроқ маблағ жамғариб, iPhone X чиқишини кутиб турган афзалроқ. Хитойнинг Ханчжоу шаҳридан репортаж бу борада Apple учун хурсанд бўлса арзигулик бўлмаган манзараларни кўрсатмоқда: маҳаллий Apple Store дўконига янги смартфон учун бор-йўғи икки кишигина келган, холос.

Суратларга эътибор берсангиз, навбат учун ташкиллаштирилган тўсиқлар четга олиб қўйилган, чунки смартфоннинг савдога чиқарилиши илк куни унга фақатгина 2 киши қизиқиш билдирган. 30 га яқин қўриқчи тўсиқларни йиғиштириш билан овора. Айтиш жоизки, шунга ўхшаш "ачинарли" тенденция бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда.

Фото:hi-tech.mail.ru
Фото:hi-tech.mail.ru

Бунинг ортида Apple капиталлашуви бир ҳафта ичида 43 млрд долларга камайиб кетди ва компания акциялари 17 ой ичидаги энг катта йўқотишларни қайд қилмоқда. Мутахассислар буни компаниянинг янги маҳсулотлари борасида "совуқ" фикрлар билдирилгани ва iPhone 8’нинг паст савдолари билан боғлашмоқда.

Фото:hi-tech.mail.ru
Фото:hi-tech.mail.ru

Таҳлилчиларнинг фикрича, iPhone 8 савдолари биринчи дам олиш кунлари охирги 3 йил ичидаги энг минимал кўрсаткични намойиш қилади. Бу қисман фойдаланувчилар инновационроқ бўлган iPhone X’нинг чиқишини кутаётганлари билан боғланган. Ушбу смартфон ноябрь бошида савдога чиқиши керак. Ўшанда iPhone учун навбатлар ҳақиқатан ҳам "ўлган-ўлмаганини" билиш мумкин бўлади.

Мавзуга оид