Жамият | 12:34 / 23.09.2017
8538
1 дақиқада ўқилади

Мирободда икки фуқаро ярим килограммдан ортиқ марихуана билан қўлга тушди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 20 сентябрь куни, тахминан соат 22:00 ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, фуқаролар Б.Б.А. ва А.Р.Р.лар тўхтатиб текширилганда, уларнинг ёнидан оғирлиги 630,89 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.  Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид