Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"ВКонтакте" сўнгги йиллардаги энг кенг кўламли янгиланиш ҳақида маълум қилди
Фото: Сергей Коньков/ТАСС
"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи мобил иловаларининг кенг кўламли редизайни ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқ вакиллари VK Media Day конференциясида маълум қилишди.
Уларнинг сўзларига кўра, бу iOS ва Android-смартфонлардан фойдаланувчи мижозлар учун сўнгги уч йилдаги энг катта янгиланишдир. Янги версияда ён томондаги меню йўқолди, асосий бўлимлари экраннинг пастки қисмига кўчирилди.
Иловаларнинг асосий янгиланиши — "Прометей" алгоритми асосида ишлайдиган "Тавсиялар" бўлимининг пайдо бўлиши. У фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганади ва таҳлил асосида уларга мос мақолалар, суратлар, видео ва жонли трансляцияларни танлайди.
Барча фойдаланувчилар кун давомида иловани янгилаш имконига эга бўлишади.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ йил охирига қадар ноширлар учун матнни форматлаш ва мультимедиа контентини қўшиш имкониятига эга платформани ишга туширишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
13:12 / 13.12.2025
Apple iOS 26.2 версиясини чиқарди. Нима янгиликлар бор?
01:17 / 11.10.2024
Дуров «ВКонтакте» қандай яратилганини сўзлаб берди
20:08 / 07.08.2024
Россияда YouTube билан боғлиқ муаммолар сабаб «ВК Видео»ни юклаб олиш кескин ошиб кетди
09:46 / 16.12.2020