Жамият | 11:40 / 27.09.2017
6775
1 дақиқада ўқилади

Миробод туманида фуқаро 1 килограммдан ортиқ марихуана билан қўлга тушди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 22 сентябрь куни, тахминан соат 19:00ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, фуқаро С.С. тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 1 килограмм 0,17 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид