АҚШда бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди
Америка Қўшма Штатларининг Нью йорк шаҳрида 3 август куни бедарак йўқолган ўзбекистонлик 54 ёшли Аҳмедов Собир 27 сентябрь куни топилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди. KUN.UZ мухбири асли самарқандлик Собир аканинг АҚШдаги қизи Феруза билан боғланди.
“Аллоҳга шукр, ҳозир ҳаммаси яхши, отамнинг тўрт мучаси соғ. Ўзи бемалол кириб чиқиб юрибди. 3-4 кундан кейин ўзим истиқомат қилаётган Оҳайо штати Синсинатти шаҳрига олиб кетаман. Кечирасиз, бундан ортиқ мулоқот қила олмайман”, - деди Феруза мухбир билан суҳбатда.
Унинг айтишича, турли сайтларда ҳар хил гап-сўзлар чиқаётган бўлиши мумкин, аммо, уларнинг аксарияти асоссиз.
Эслатиб ўтамиз, Собир Аҳмедов 3 август куни Нью Йоркка етиб борган ва шу куни йўқолган. Унинг 54 кун давомида қаерда бўлгани хусусида қизи Феруза кейинроқ қўшимча маълумот беришини билдирди.
У, шунингдек, отасининг тақдирига бефарқ бўлмаганларга миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024