Жамият | 10:17 / 28.09.2017
8145
2 дақиқада ўқилади

Цукерберг Трампнинг Facebook тармоғини танқид қилганига жавоб берди

Фото: AP

Facebook ижтимоий тармоғи раҳбари Марк Цукерберг АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу ижтимоий тармоқ унга нисбатан душманона сиёсат юритаётгани ҳақидаги даъволарини рад этди. 

Аввалроқ Трамп Facebook тармоғини ўзига нисбатан тил бириктирганликда айблаган эди. "Facebook ҳар доим Трампга қарши бўлган. Тармоқ доимо Трампга қарши кайфиятда бўлибкелган, сохта хабарлар, The New York Times (узр сўради) ва The Washington Post Трампга қарши эди. Тил бириктиришдир? Аммо халқ Трамп томонда бўлди. Аслида ҳеч бир президент биз 9 ойда қилган ишларни амалга оширгани йўқ. Иқтисодиёт кўтарилмоқда", - деб ёзган президент Twitter саҳифасида.

Цукерберг бунга жавобан Facebook саҳифасида жавоб қайтарди. "Трамп Facebook унга қаршилигини айтмоқда. Либераллар эса бизни Трампга ёрдам берганимизни айтишмоқда, - деб ёзган у. – Иккала томон ҳам ўзларига ёқмаган ғоя ва маълумотлардан хафа бўлади. Ҳамма учун очиқ платформани бошқариш нимани англатиши мана шудир".

Ижтимоий тармоқ асосчисининг қайд этишича, Facebook АҚШда бўлиб ўтган сўнгги президентлик сайловларида анча ижобий ўрин тутган. Бу сафар интернет номзодларнинг жамоатчилик билан мулоқот қилишининг асосий воситаси бўлди, деган Цукерберг. 

Унинг сўзларига кўра, америкаликлар Facebook тармоғида сайловларга боғлиқ ҳар бир жиҳатни муҳокама қилишди. Хусусан, ОАВда ёритилмаган мавзулар ҳам эътибордан четда қолмаган. Бундан ташқари, сайловолди кампания иштирокчилари ўз ғояларини фуқароларга етказиш мақсадида "онлайн-реклама учун юз миллионлаб доллар сарфлашди" ва бу "ҳар қандай муаммоли реклама ролигидан ошиб тушади", - деб қайд этган Цукерберг. 

Мавзуга оид