Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси Ўзбекистонга келди
2017 йил 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унда маълум қилинишича, делегация ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.
ЕТТБ делегация, шунингдек, Навоий шаҳрига ташриф буюриб, у ерда “Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари” тренинг-семинарида иштирок этади.
Мавзуга оид
07:53 / 30.08.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади
18:48 / 24.05.2024
ЕТТБ Марказий Осиё бўлимига янги директор тайинланди
15:03 / 15.05.2024
ЕТТБ 2024 йилда Россиянинг иқтисодий ўсиши прогнозини 2,5 фоизгача яхшилади
22:40 / 02.05.2024