Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандай ҳолатларда Ички ишлар органлари ходимларига хизмат уй-жойлари берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 йилдаги 765-сон қарори билан Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжат қуйидаги тартибни белгилайди:
• хизмат уй-жойларини ва уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш;
• ходимларга хизмат уй-жойлари ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш;
• хизмат уй-жойлари учун ордерларни бериш, тўхтатиб туриш ва сақлаш.
Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш, шунингдек уй-жойларни тақсимлаш билан тегишли равишда ИИВ Марказий аппаратининг ва ҳудудий ИИОнинг уй-жой-маиший комиссиялари шуғулланади. Уларнинг таркиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини амалга ошириш ҳамда уларнинг ишини назорат қилиш тартиби ички ишлар вазирининг буйруғи билан белгиланади.
Ходимларга хизмат жойи бўйича хизмат уй-жойи тақдим этиладиган шарт-шароитлар белгиланди:
• агар ходим ёки унинг оиласи уй-жой мулкига эга бўлмаса ва уйни ижарага олмаса;
• агар уй-жойи бўлса (мулкида ёки ижарага), аммо у хизмат жойидан 60 км ва ундан ортиқ узоқликда жойлашган бўлса;
• агар уй-жойнинг умумий майдони 1 оила аъзоси учун белгиланган ижтимоий нормадан паст бўлса (ҳисоблашда ходимнинг қўшимча уй-жой майдонига ҳуқуқи ҳисобга олинади);
• агар ходим айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган беморлари бўлган бошқа оилалар ҳам истиқомат қилаётган ва улар билан биргаликда яшаш имконияти бўлмаган квартираларда яшаса;
• агар ходим қариндош бўлмаган икки ва ундан ортиқ оила истиқомат қиладиган, алоҳида ажратилмаган ёнма-ён хоналарда яшаса.
Хизмат уй-жойи ижара шартномаси асосида берилади ва навбат тартибига кўра тақсимланади. Хизмат уй-жойи бўлинмайди ва алмаштирилмайди, шунингдек хусусийлаштирилмайди, бундан айрим ҳолатлар мустасно.
Ҳужжат 28.09.2017 йилда кучга кирди.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
09:46 / 26.05.2026