Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моуриньо фирибгарликда гумон қилиниб судга чақирилди
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо солиқларни тўлашда фирибгарлик қилганлик дея гумонга олиниб, Мадрид судига чақирилди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, португалиялик мутахассис 3 ноябрь куни, Англия премьер-лигасининг «Челси»га қарши учрашуви бошланишига икки кун қолганида Мадридда судда иштирок этиши керак бўлади.
Июнда Испания прокуратураси «Реал» собиқ бош мураббийини худди шу жиноятда айблаганди. Моуриньо ўзининг имижи ҳуқуқини сотиш жараёнида 3,3 млн евро миқдорида пулни солиқлардан яширишда айбланган. Португалиялик мутахассис 2011 йилдан 2012 йилга қадар бўлган вақтда иккита солиқ жиноятини амалга оширишда айбланмоқда. Моуриньо «қаймоқранглилар» бош мураббийи сифатида 2010 йилдан 2013 йилга қадар бошқариб борган.
Мавзуга оид
11:48 / 14.04.2026
«МЮ» Кэррик бошқаруви даврида илк бор уйда ютқазди
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
19:09 / 13.02.2026
Каррик «МЮ»ни ғалабали йўлга қайтарди. У буни қандай уддаламоқда?
12:33 / 02.02.2026