Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумати фуқароларнинг экстремистлар сафидан қайтишларига кўмаклашмоқда
Фото: muxlis.uz
Ўзбекистон ҳукумати радикаллар ва экстремистлар сафини тарк этган фуқароларига тинч турмуш тарзига қайтишга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов баёнот берди.
"Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда диний экстремизмнинг олдини олишнинг истиқболли йўналиши сифатида адашиб диний-экстремистик фаолиятга аралашиб қолган шахсларни огоҳлантириш, уларга қайтадан ишонч билдириш, тинч ҳаётга кечиришга қайтариш борасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда жамиятда ушбу тоифа кишиларига инсоний муносабатни шакллантириш йўлга қўйилмоқда", — деган Юсупов Москва ва Бутун Россия патриархи Кирилл билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда.
Унинг сўзларига кўра, бунинг натижасида 16 мингдан ортиқ фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар рўйхатидан чиқарилган.
"Ислом динини ниқоб қилиб олган экстремизм халқаро миқёсда ҳақиқий сиёсий ҳарбий кучга айланмоқда", — деб уқдирган Юсупов. Унинг айтишича, республикада экстремизмга қарши кураш бўйича ҳар йили дастур қабул қилинади. Унда интернет тармоғида экстремистик ташкилотлар фаолиятига қарши кураш ва ёшларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, шунингдек, миссионерлик фаолиятининг олдини олиш каби вазифалар белгиланади.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026