Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия 2022 йилда: 51 фоиз британиялик электромобилга ўтади
Буюк Британия аҳолисининг ярмидан кўпи 51 фоизи яқин беш йил мобайнида электрокарлардан фойдалана бошлайди. Total EV томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаси шундай дейишга асос бўлмоқда, деб ёзади CleanTechnica.
Сўров 1 минг киши орасида ўтказилган бўлиб, улар Total EV янгиликлар сайти ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадқиқотда қатнашган. Британияликларнинг 45 фоизи тез орада электромобилларга ўтишини ёқилғии нархи ошиши билан изоҳлашди. Сўралганларнинг 36 фоизи экологик муаммоларни важ қилиб кўрсатишган. Эркакларнинг 60 фоиздан ортиғи яқин беш йилда электромобилларга ўтишини айтишган бўлса, аёлларнинг 42 фоизи шундай мақсаднии билдиришган.
Электромобилларни қайта қувватлаш инфратузилмалари сезиларли ривожлангани сабабли, ички ёнув двигателли автомобилларни электромобилларга алмаштиришни хоҳловчилар сони 77 фоизни ташкил этмоқда.
«Дунё бензин ва дизель ёқилғисидан воз кечиб, электр энергиясини танламоқда, — дейди Total EV асосчиси тадбиркор Дэниэл Грин. — Сўров Британия уйғонгани ва электромобилларни жорий этишга шайлигини кўрсатди. Мамлакатда 110 мингдан ортиқ қувватлаш қурилмалари барпо этилган. Аммо технологиялар яхшилашгани сари уларнинг сони ҳам кўпая боради».
Total EV муҳаррири Жеймс Багготнинг сўзларига кўра, «бу автомобиилсозлик соҳасида Ҳенри Форд давридан кейинги энг йирик воқеликдир».
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
21:02 / 15.06.2026