Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания суди Каталонияга мустақиллигини эълон қилиш имконини тақиқлаб қўйди
Испания конституциявий суди Каталония парламентининг 9 октябрга белгиланган йиғилиши ўтказилишини музлатиб қўйди. Бу йиғилишда мухторият мустақиллиги эълон қилиниши мумкин эди, деб хабар бермоқда El Pais нашри.
Йиғилишнинг қонунга хилоф эканлиги бўйича шикоятни судга Каталония социалистик партияси берган.
Партия фикрича, каталонияликларнинг ҳаракати Испания конституцияси бузилиши ҳисобланади, чунки улар суднинг референдум ўтказилиши ноқонунийлиги ҳақидаги илк қарорини бузишган.
Шикоятнинг кўриб чиқиш учун қабул қилиниши ҳозирча йиғилиш қонуний асосда ўтказила олмаслигини англатади.
Аввалроқ Испания бош вазири Мариано Рахой Каталония ҳукумати мухториятнинг мустақиллиги режасидан воз кечиши кераклигини айтган.
Каталония женералитати (ҳукумати) бошлиғи Карлес Пучдемон эса Каталония яқин кунларда мустақиллигини эълон қилишини айтган.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026