Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Саудия Арабистонига 3 млрд. долларлик қурол етказиб бермоқчи
Россия Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд ташрифига ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида 3 миллиард доллардан ортиқ суммадаги шартномалар тўпламини тайёрлаган, деб хабар беради «Коммерсантъ» газетаси ўз манбаларига таяниб.
Нашр ҳамсуҳбатларининг маълумотларига кўра, бу тўпламга С-400 «Триумф» ракета тизимларининг бир неча дивизионини етказиб бериш ҳам киради.
Шартномаларни имзолаш бугун — подшоҳнинг Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш кунига мўлжалланмаган, бироқ бундай истиқбол учрашув натижаларига тўғридан-тўғри боғлиқ. Учрашув ижобий якунланса, ҳужжатлар ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича октябрь ойи охирларида бўлиб ўтадиган Россия-Саудия ҳукуматлараро комиссияси мажлисида имзоланиши мумкин.
Нашрнинг қайд этишича, Россия томони ўн йилдан буён Саудия қурол-яроғ бозорига киришга ҳаракат қилади. Бу борада музокаралар ўтказилган, лекин шу вақтгача бирорта шартнома имзоланмаган.
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд илк марта расмий ташриф билан Россияга келди. Бугун монарх Россия президенти Владимир Путин билан, эртага эса бош вазир Дмитрий Медведев билан учрашади.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026