Жаҳон | 22:50 / 05.10.2017
16507
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Россия билан С-400 тизимларини сотиб олишга келишиб олди

Фото: Виталий Невар / ТАСС

Саудия Арабистонининг раҳбарияти Москвага ташрифи вақтида Россия ҳукумати билан С-400 ракета-зенит мажмуаларини сотиб олиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар бермоқда.

"Ушбу битим қиролликка дунёдаги энг замонавий ракеталарга қарши мудофаа тизимини харид қилиш имконини беради", дейилган хабарда.

Ушбу ахборотни "Алмаз-Антей" мудофаа корхонасидаги манба ҳам тасдиқлаган. Унинг айтишича, бир йил аввал Россияда ушбу тизимларни етказиб бериш бўйича 5 та шартнома, жумладан харидорлар орасида саудияликлар бўлишига ҳеч ким ишонқирамаган.

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Москвага 4 октябрь кечки вақт етиб келди. 5 октябрда подшоҳ ва унинг қўл остидагилар Россия президенти Владимир Путин ва россиялик вазирлар билан учрашишди. Бу ташриф саудиялик қиролларнинг Россияга илк ташрифи бўлди. Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр подшоҳнинг ташрифини "тарихий" деб атади. Икки давлат вакиллари музокаралар натижаларига кўра бир қатор шартномалар тузишди.

Мавзуга оид