Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Мадуро тарафини олди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Венесуэлага ташқаридан босим ўтказилишига қарши эканини билдирди. У ушбу мамлакатга ҳар қандай ёрдам беришни кўрсатишга тайёрлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги хабар қилмоқда.
Эрдўған Венесуэла етакчиси Николас Мадуро билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида шундай баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай давлатнинг ички ишларига аралашиш нотўғри ва бу қоида дипломатия ҳамда ташқи сиёсат негизида ётади.
«Туркиянинг ишончи комилки, халқ иродасидан кучлироқ куч йўқ, ташқаридан аралашиш эса, кўп ҳолларда муаммони чуқурлаштиради», — деб қўшимча қилган Эрдўған.
Туркия етакчиси Венесуэладаги сўнгги муаммолар тинч, мулоқот ва келишув асосида ижобий ҳал этилишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
15:55 / 13.06.2026