Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталония мустақиллик референдумининг натижаси эълон қилинди
Фото: AP Photo/Paul White
Каталониянинг 2,04 млн фуқароси мухтор ўлканинг Испания қироллиги таркибидан чиқишбўйича ўтказилган референдумда мустақилликни ёқлаб овоз беришган.
Ўлка ҳукумати 6 октябрь куни шундай маълумотларни тарқатди, деб хабар қилмоқда ТАСС.
Унга кўра, барча овоз бериш бюллетенлари санаб чиқилганидан сўнг, 90,18 фоиз сайловчи Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватлагани аён бўлган. Қироллик таркибидан чиқишга қарши 7,83 фоиз сайловчи овоз берган. Бу 177,5 минг кишини ташкил этади. Яна 1,98 фоиз овоз берувчилар бўш бюллетенларни ташлашган.
Умуман, референдумда 2,28 млн каталонияликлар ёки овоз бериш ҳуқуқига эга 5,3 млн аҳолининг 43 фоизи иштирок этган. Испания ҳукумати мазкур референдумни ноқонуний деб ҳисобламоқда.
10 октябрь куни Каталония раҳбари Карлес Пучдемон мухторият парламентида минтақадаги "сиёсий вазият юзасидан ахборот бериши кутилмоқда".
Мавзуга оид
08:51 / 17.02.2026
Испания БМТ орқали Кубага гуманитар ёрдам юборди
16:03 / 14.02.2026
“Нилс” довули сабаб Европа жанубида уч киши ҳалок бўлди
12:43 / 13.02.2026
Швейцария аҳоли сони чегараси бўйича референдум тайёрламоқда
21:32 / 12.02.2026