Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда рўй берган автоҳалокатда камида 14 киши ҳаётдан кўз юмди
Фото: GEO NEWS
Покистоннинг Мастунг туманидаги Дашт ҳудудида автобуснинг фургон билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган, 30 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Geo TV телеканали қутқарув хизматидаги манбаларига асосланган ҳолда.
Фожиа Белужистон вилоятининг ғарбида рўй берган. Йўловчи автобуси вилоятнинг маъмурий маркази Кветта шаҳридан жануби-шарқдаги Сибига келаётганда фургонга урилиб кетган.
Фургонда асосан дам олишга кетаётган ёшлар бўлган, деб хабар қилган маҳаллий ҳокимият.
Икки транспорт воситасида бўлган йўловчиларнинг аниқ сони ҳамда ЙТҲ сабабига телеканал ойдинлик киритмаган.
Мавзуга оид
13:31 / 20.02.2026
Исломободда “Бобур боғи” барпо этиш масалалари муҳокама қилинди
10:50 / 20.02.2026
Миробод туманида 5 та автомашина ўзаро тўқнашди
10:29 / 20.02.2026
Сергелида ЙТҲ: “Матиз” ва Hongqi тўқнашди
19:10 / 19.02.2026