Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳмуд Аббос 10 йил ичида илк маротаба Ғазога ташриф буюради
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Ғазо секторига бир ой ичида сафар қилади. Бу ҳақда ФАТҲ ҳаракатининг марказий қўмитаси аъзоси Закарий ал-Оға пайшанба куни маълум қилди. Бу соҳилбўйи анклавига ташриф охирги 10 йил ичида Аббос учун биринчиси бўлади.
«Аббос ФАТҲ ва ҲАМАС фракциялари ўртасида келишув жараёнини жадаллаштириш учун Ғазо секторига меҳмон эмас, президент сифатида ташриф буюради», - дея Закарий ал-Оғанинг сўзларини келтиради Ramallah News янгиликлар портали. Бундан ташқари, ал-Оғанинг сўзларига кўра, шундан сўнг бир ой ўтиб, Қоҳирада Фаластиннинг барча ҳаракатлари вакиллари тўпланади ҳамда Аббос ҳам йиғилишда қатнашади.
12 октябрь куни эрталаб ФАТҲ ва ҲАМАС вакиллари ўртасида томонлар ўртасида битим тузишга қаратилган тўғридан-тўғри музокаралар Қоҳирада якунига этди. Ал-Оға уларни «мураккаб, лекин самарали» деб таърифлади. Уларнинг натижалари пайшанба куни кечқурун махсус матбуот анжуманида эълон қилиниши керак.
Мавзуга оид
10:36 / 13.10.2025
Маҳмуд Аббос Ғазо бўйича «тинчлик саммити»да иштирок этади
08:07 / 04.10.2025
ҲАМАС Ғазодаги барча гаровга олинганларни озод этишга тайёрлигини маълум қилди
11:12 / 26.09.2025
Аббос: ҲАМАС Фаластин бошқарувида рол ўйнамайди
12:59 / 30.08.2025