Исроилнинг ЮНЕСКОдаги элчиси давлатини ташкилотдан чиқишга чақирди
Исроилнинг ЮНЕСКОдаги элчиси Кармель Шама-Коэн давлатини АҚШдан ўрнак олиб, ЮНЕСКОни тарк этишга чақирди.
АҚШ ҳукумати 12 октябрда 2019 йилдан ташкилот таркибидан чиқиши ва унда кузатувчи сифатида ишни давом этиришини эълон қилди.
"Бугунги кунгача биз ЮНЕСКОнинг ақлсиз қарорларига қарамасдан, ундан чиқишимиз керакмас, деб ҳисоблардик. Ҳозир, АҚШ асосан Исроилнинг ЮНЕСКОда таъқиб қилиниши сабабли ундан чиқаётганда, фикримча, улар билан бирга биз ҳам зудлик билан чиқишимиз керак", деб ёзган дипломат Facebook’даги саҳифасида.
Шама-Коэн бу унинг шахсий фикри эканлигини ва якуний сўзни бош вазир Биньямин Нетаньяху айтишини таъкидлаб ўтди.
Исроил билан ЮНЕСКО ўртасида таранг муносабатлар вужудга келган. Халқаро ташкилотда Исроилнинг Ал-Қудснинг тарихий марказини назорат қилиши бўйича баҳслашиб келинади.
ЮНЕСКО Исроилни оккупацион давлат деб атайди, у томондан Ал-Қудс ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида олиб борилувчи қазилма ишлари ва бошқа фаолият халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида қораланади.
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024