Жаҳон | 21:14 / 13.10.2017
5584
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Куба ва Венесуэлага қарши санкцияларини юмшатмоқчи эмас

Фото: Flickr / ctam

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Куба ва Венесуэлага қарши санкцияларни юмшатмоқчи эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида RT нашрида хабар берилди

"Биз Эрондан то Шимолий Кореягача ҳукмрон бўлган ноқонуний режимларга қаршилик қиламиз. Биз Куба коммунистик диктатураси ва Венесуэладаги социалистик зулмга қаршилик қиламиз", - деди Трамп Вашингтондаги чиқиши давомида. 

Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатлар ўз халқининг сиёсий ва диний эркинлигини тикламас экан, АҚШ мазкур "репрессив режимлар"га нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилмайди. 

Таъкидлаш жоизки, 25 август куни Дональд Трамп Венесуэлага нисбатан янги молиявий санкциялар жорий қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сентябрь ойида Америка етакчиси ярим асрдан зиёд вақт давомида Кубага нисбатан амалда бўлиб келган савдо эмбаргоси муддатини узайтирди. 

Мавзуга оид