Ўзбекистон | 11:35 / 13.10.2017
5691
1 дақиқада ўқилади

Хитой компаниялари вакиллари «Ангрен» ЭИЗга ташриф буюрдилар

Хитойнинг New Zhong Yuan Ceramics Enterprise Group, Guangdong Qiaozi Building and Material Co., Ltd., Foshan Yehua Ceramic Machinery and Equipment Co., Ltd. и Foshan Sanshui Xinyejia Paper Industries Co., Ltd. компаниялари вакиллари Ангрен ЭИЗга ташриф буюрдилар.

Ташрифнинг мақсади - лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш, шунингдек, Ангрен ЭИЗнинг саноат инфратузилмаси ва минтақанинг хом-ашё базаси билан танишиш, кейин эса керамик плиткалар ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборатдир, дея хабар беради Ангрен ЭИЗ матбуот хизмати.

Ташриф чоғида меҳмонларга бизнес юритиш учун яратилган инвестицион имкониятлар ва шарт-шароитлар, инфратузилмани ривожлантириш ва Ангрен ЭИЗ ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Мавзуга оид